Суперлига. "Локомотив"дан биринчи давра якунлари

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 16:42
  • 1049
  • 30

Айни пайтда Суперлига клублари ёзги танаффусга чиққан. Бу эса мавсумнинг биринчи ярмини сарҳисоб қилиш учун қулай вақт ҳисобланади.

Қуйида "Локомотив"нинг биринчи даврадаги иштирокини рақамлар орқали келтириб ўтамиз. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" биринчи даврани иккинчи ўринда тугатди. "Темирйўлчилар" бўлиб ўтган 13та ўйинда 27 очко тўплашди. "Локомтив" 8 бор ғалабага эришган бўлса, 3 марта дуранг қайд этиб, 2та ўйинда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 24-10.

Кетма-кет 5та ғалаба

"Локомотив" Суперлиганинг илк турини мағлубият бошлади. Бироқ шундан сўнг қаторасига 5та ғалабани қўлга киритди. "Темирйўлчилар" навбати билан "Навбаҳор", "Андижон", АГМК, "Бухоро" ва "Қизилқум" клубларини мағлуб этишди. Мана шу бешта учрашувдаги тўплар нисбати 12-2 кўриниш олди.

Қаторасига 3 дуранг

Кетма-кет бешта ғалабадан сўнг учта дуранг кузатилди. "Локомотив" аввалига ўз майдонида "Қўқон-1912" билан 2:2 ўйнади. Сўнгра сафарда "Металлург"га қарши ва ўз майдонида "Бунёдкор" билан 0:0 ҳисобини қайд этди. Қаторасига учта дурангдан сўнг жамоа аъзолари икки ўйинда зафар қучишди: "Насаф" ва "Сурхон" клублари мағлуб этилди. Лекин Самарқандга сафар уюштирган жамоа мағлубият билан қайтди ва биринчи давранинг охирги турида ўз майдонида "Сўғдиёна" устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ким нечта гол урди?

"Локо" футболчилари биринчи даврада рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этишди. Энг кўп гол урган футболчи Темурхўжа Абдухолиқов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 9та гол бор. Дарвоқе Темурхўжа тўпурарлар пойгасида Александр Касьян ("Навбаҳор") ва Хумоюн Муртазоев ("Насаф") билан биргаликда иккинчи ўринда боряпти. Биринчи ўриндаги Драган Черан ("Пахтакор") ҳисобида 15та гол бор.

"Локомотив"дан уч нафар футболчи - Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев ва Арсланмират Аманов 3тадан гол муаллифи бўлишди. Шунингдек, Анзур Исмоилов, Диёр Туропов, Йован Жокич, Сардор Мирзаев, Игорь Йелич ва Азизбек Аманов бир мартадан тўп киритишди.

Темурхўжа Абдухолиқов - 9
Жамшид Искандеров - 3
Ислом Тўхтахўжаев - 3
Арсланмират Аманов - 3
Анзур Исмоилов - 1
Диёр Туропов - 1
Йован Жокич - 1
Сардор Мирзаев - 1
Игорь Йелич - 1
Азизбек Аманов - 1



Уч футболчида тўлиқ кўрсаткич

Биринчи давранинг 13та ўйинида тўлиқ ҳаракат қилган футболчилар: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов ва Олег Зотеев. Айнан шу уч нафар футболчи "Локо" таркибида узлуксиз тўп тепишди. Уларнинг майдонда ҳаракат қилган дақиқаси 1170ни ташкил этди.

Темурхўжа Абдухолиқов билан Жамшид Искандеров ҳам 13та баҳсда майдонга тушди. Ислом Тўхтахўжаев ва Диёр Туропов 12та ўйинда майдонга тушган бўлса, Даврон Ҳошимов, Йован, Жокич, Арсланмират Аманов 11тадан баҳсда иштирок этишди. Умуман олганда "Локо" сафида биринчи давра ўйинларида 20 нафар футболчи ҳаракат қилди.

Ким нечта ўйинда майдонга тушди?


Анзур Исмоилов - 13 ўйин/1170 дақиқа
Жавоҳир Илёсов - 13 ўйин/1170 дақиқа
Олег Зотеев - 13 ўйин/1170 дақиқа
Темурхўжа Абдухолиқов - 13 ўйин/1039 дақиқа
Жамшид Искандеров - 13 ўйин/803 дақиқа
Ислом Тўхтахўжаев - 12 ўйин/1048 дақиқа
Диёр Туропов - 12 ўйин/562 дақиқа
Даврон Ҳошимов - 11 ўйин/958 дақиқа
Йован Жокич - 11 ўйин/854 дақиқа
Арсланмират Аманов - 11 ўйин/753 дақиқа
Сардор Мирзаев - 10 ўйин/855 дақиқа
Филипп Райевац - 9 ўйин/130 дақиқа
Игорь Йелич - 8 ўйин/559 дақиқа
Ҳусниддин Ғофуров - 8 ўйин/471 дақиқа
Азизбек Амонов - 8 ўйин/369 дақиқа
Азиз Ҳайдаров - 7 ўйин/445 дақиқа
Авазбек Ўлмасалиев - 4 ўйин/180 дақиқа
Шуҳрат Муҳаммадиев - 3 ўйин/212 дақиқа
Владислав Фомин - 2 ўйин/53 дақиқа
Жавоҳир Алижонов - 1 ўйин/11 дақиқа


Ўхшаш янгиликлар