Тиаго Силва ҳам Мессини "сийлади"

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 19:42
  • 1385
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси сўзларига изоҳ берди.

Ярим финалда бразилияликлардан учралган мағлубиятдан сўнг 32 ёшли форвард медал тақиш маросимида иштирок этмади. Месси "коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл қўймади" деди.

"Бу ерда бир нима дейиш қийин. Баъзида мағлубиятлардан сўнг бошқаларни айблашга уринамиз.

Ҳакам ёмон ишлаган бўлсада, 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ("Барселона"га қарши ЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви), биз ҳеч нарса демадик.

Тарихни ҳурмат қилиш керак. Бразилия терма жамоасида бешта юлдузча бор ва уларнинг ҳеч бири ўғирланмаган" - дейди Силва.

Олдинроқ, Маркиньос Мессининг сўзларига жавоб берган эди.

Ўхшаш янгиликлар