Неймарнинг отаси ПСЖга жавоб қайтарди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 01:00
  • 1190
  • 30

Неймарнинг отаси ўғли қачон ПСЖнинг мавсумолди машғулотларига бориб қўшилишини айтди.

Гап шундаки, парижликлар 27 ёшли форварднинг белгиланган вақтда йиғинда қатнашмагани учун унга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чора кўриши маълум қилганди.

«Неймарнинг нега кўриниш бермаганини билишади. Барчаси ўтган йили ўглимнинг Instituto Neymar Jr. (хайрия фонди) лойиҳаси бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Биз тадбирни қолдира олмасдик ва шу сабабдан у ПСЖга 15 июлда қайтади. Ҳеч қандай драма йўқ, ҳаммаси оддий. ПСЖ эса баридан хабардор ва улар ўглимнинг тадбирида иштирок этади», – дея қайд этган Неймар да Силва.

Ўхшаш янгиликлар