"Динамо" тўрт нафар футболчи билан хайрлашди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 11:00
  • 1014
  • 30

Суперлига биринчи даврасидан кейин “Динамо” жамоаси таркибида ўзгаришлар юз берди.

“Динамо” ПФК тўрт нафар футболчи – Воҳид Шодиев, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев ва Максимилиан Фомин сингари футболчилар билан хайрлашди. Жамоа ушбу футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Давралар оралиғида “Динамо” жамоаси Тошкентда йиғин ўтказиб, иккинчи давра учрашувларига тайёргарлик кўради. Ўқув-йиғин машғулотларида жамоа сафида янги футболчилар синовдан ўтказилади.


Ўхшаш янгиликлар