Асилбек Қаюмов: "Элдор Шомуродов каби ҳужумчи бўлишни мақсад қилганман"

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 12:21
  • 1486
  • 30

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси "Чиғатой"да ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Биз мазкур йиғин тафсилотлари юзасидан U-19 терма жамоаси аъзоси, В ПРО-Лига вакили "Турон" клуби футболчиси Асилбек Қаюмов билан интервью ташкил этдик.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасига иккинчи бор чақирув олдим. Бу хабарни эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. Ҳар бир футболчи учун ўз Ватани терма жамоаси сафида майдонга тушишдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Мазкур таклиф мен учун ҳаётимдаги энг муҳим воқеа сифатида ёдимда қолади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ҳар бир чизиғида рақобат жуда кучли, мазкур курашда ютиб чиққан футболчи жамоа ўйнайди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси либосини кийганимда менда ўзгача ҳис-туйғулар жўш уради, фахрланиб кетаман. Ҳозирги кунда жамоада машғулотларда иштирок этаётганимда жуда хурсандман.

Келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушишни ният қилганман. Насиб қилса албатта Элдор Шомуродов каби ҳужумчи бўлишга ҳаракат қиламан. Мен қайси жамоа сафида майдонга тушсам, ўша жамоа учун боримни бериб ўйнашни мақсад қилганман. Ота-онамни ўз ўйинларим билан хурсанд қилиш - ҳаётдаги энг орзуларимдан бири, бунга эришишга астойдил ҳаракат қиламан - дейди Асилбек Қаюмов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Ўхшаш янгиликлар