МЮ Маркос Рохони сотишни хоҳламоқда

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 14:42
  • 1245
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Маркос Рохони сотмоқчи.

29 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери 28 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнда ўз якунига етади. У манчестерликлардан 9 миллион евро миқдорида маош олмоқда.

Футболчига шунингдек Хитой клублари қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар бор. Аммо аргентиналикнинг ўзи премьер-лигада қолишни хоҳламоқда.

Рохо якунланган мавсумда жароҳатлар гирдобида қолди десак бўлади. Шу туфайли ҳимоячи Англия чемпионатида 5та ўйин, ЧЛ эса 1та ўйинда майдонга тушди холос.

Ўхшаш янгиликлар