ads


ЕЧЛ. Бугун «Лион» – «Барселона»ни, «Ливерпуль» – «Бавария»ни меҳмон қилади

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:45
  • 816
  • 30

Ўтган ҳафта старт олган Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқич ўйинлари давом эттирилади. Бугунги дастурдан иккита марказий ўйин ўрин олган.

«Барселона» жамоаси «Лион» майдонида меҳмон бўлади. Гарчи ушбу учрашувда каталонлар фаворит ўлароқ қаралаётган бўлсаларда, французларни осон рақиб деб бўлмайди. Гуруҳ босқичида «Ман Сити»га ҳақиқий бош оғриқ бўлган ва яқиндагина даҳшатли «ПСЖ»ни тўхтатган лионликлар бугун ҳам номдор рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишлари кутилмоқда.

Янги йилни муваффақиятсиз тарзда бошлаган кўк-анорранглилар сўнгги пайтларга келиб барқарорликни қайтаришмоқда. Таркибдаги йўқотишлар ҳам аста-секин йўқолмоқда.

«Лион» эса айни дамда ўзининг энг юқори формасида турибди. Жамоа янги йилда бор-йўғи бир марта мағлуб бўлди. Бироқ миллий чемпионатда уларга барқарорлик етишмаяпти. Айни дамда «Лион» Лига 1 турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди ва пешқадамдан 16 очко ортда бормоқда.

Куннинг иккинчи ўйини Ливерпулда кечади. «Ливерпуль» клуби «Энфилд»да «Бавария»ни меҳмон қилади. Мавсум биринчи қисмида мерсисайдлар супер серияни қайд этишди ва биринчи даврани пешқадамликда якунлашди, бироқ сўнгги турларда Юрген Клопп шогирдлари бир нечта очколарни бой беришди.

«Бавария»да эса унинг акси, янги мураббий қўл остида мавсумни қийин бошлаган мюнхенликлар 2019 йилда рақибларини аяб ўтирмаяптилар. Қуръа ташланган пайтда кичик фаворит сифатида инглиз жамоаси таъкидланган бўлсада, айни дамда кучлар тенг баҳоланмоқда.

ЕЧЛ
1/8 финла, илк ўйин

«Лион» – «Барселона»
01:00, «Гран Стад де Лион»

«Ливерпуль» – «Бавария»
01:00, «Энфилд»

Ўхшаш янгиликлар