ads


"Барселона" янги футболчисини таништирди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 16:00
  • 541
  • 30

"Барселона"нинг янги ўйинчиси Нету кенг оммага таништирилди.

29 ёшли футболчи 2022/23 йилги мавсум сўнггигача шартнома тузди. 

Каталонияликлар унинг трансфери учун 26 миллион евро тўлашди ҳамда 9 миллион шартномада кўрсатилган талаблар бажарилишига боғлиқдир. Товон пули эса 200 млн еврога тенг. 

Нету фаолияти мобайнида "Валенсия"дан ташқари "Атлетико Паранаэнсе", "Фиорентина" ва "Ювентус" клубларида ўйнаган.

Дарвозабон якунланган мавсум клуб сафида 47та ўйин ўтказиб, дарвозасидан 49та тўп олиб чиқди. Бразилия терма жамоасида эса 1та ўйинда майдонга тушган.

У янги жамоаси сафида 13-рақам остида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар