Хитой клуби Бэйлга ҳафтасига 1,3 млн евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 17:21
  • 1095
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл Хитойдан ажойиб таклиф қабул қилиб олди.

Бу ҳақда El Chiringuito испан теледастури маълум қилди.

Номи айтилмаётган Осиё клуби уэлслик футболчи учун ҳафтасига 1,3 миллион евро тўлашга тайёр турибди.

Маълумот учун, Бэйл “Қироллик клуби” сафида 2013 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Ўтган мавсумда у "Реал" таркибида 42 ўйинда қатнашиб, 14 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар