Даниэль Старриж "яқин"ини йўқотди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 18:21
  • 965
  • 30

"Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэль Старрижнинг итини ўғирлаб кетишди.

Унинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушган ва итини ҳам ўғирлаб кетган. Футболчи эса уни қайтариш учун ҳар қанча маблағ тўлашга тайёр.

"Бу Даниэль Старридж. Менинг Лос Анжелесдаги уйимдан итимни ўғирлашди. У Помераниан (ит тури) эди, оқ-қора. У ҳақиқатдан ҳам дўст эди, унинг исми Луччи. У айтганимдек жуда ҳам меҳрибон, одамлар билан ўйнашни ёқтиради ва уни ҳам ёқтиришади. У ҳар ким билан ўйнайди ва хурсанд бўлади. У жуда ва жуда меҳрибон ит эди. Мен уни қайтариш учун ҳар кимни у ҳақида бирор нарса билса менга айтишини сўраб қоламан. Бу мен учун жиддий ҳолат бўлди. Бу ҳолат Лос Анжелесда рўй берди. Аммо биз бу масалани ечиш учун дуо қилишимиз керак. Агар кимдадир бўлса... Мен ҳозир ўзимни синган ҳис қилмоқдаман. Бу тўғриси жинниликка ўхшайди. Агар кимдадир бўлса у бизга ёрдам бериши керак. Раҳмат", - дейди Старриж видеомурожаатда.

Ўхшаш янгиликлар