ads


"Аталанта" ЧЛдаги ўйинларини "Интер" ва "Милан" стадионида ўтказмоқчи

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 22:00
  • 496
  • 30

Ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган "Аталанта" ушбу турнирдаги уй учрашувларини ўтказиш учун стадион изламоқда.

Клубнинг Бергамодаги "Адзурри д′Италия" стадиони реконструкцияда ва еврокубок даражасидаги баҳсларни қабул қила олмайди.

"Аталанта"нинг асосий варианти "Милан" ва "Интер" фойдаланадиган "Сан Сиро" ҳисобланади.

"Интер" бунга қарши эмас, бироқ "Милан" ҳозирча ўз жавобини айтгани йўқ. Бу борада якуний қарор тез орада қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар