ads


Расман: ЛаЛига клуби "Ливерпуль" ҳимоячисини текинга қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 22:42
  • 490
  • 30

«Ливерпуль»да фаолият олиб борган чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено клуб билан шартномаси якунлангани боис, жорий ёзда эркин агент мақомига ўтганди.

Футболчи бугун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганидан сўнг, расман  «Вильярреал» аъзоси сифатида эълон қилинди. Морено ва испан жамоаси ўртасидаги шартномага эса эртага имзо чекилиши режалаштирилган. Шундан сўнг, у янги клуби билан мавсумолди йиғинларида қатнашади. Қайд этилишича, томонлар беш йиллик келишувга эришган. 

Аввалроқ, испаниялик 27 ёшли футболчи ЛаЛиганинг бошқа бир жамоаси «Севилья» сафида (2011-2014 йиллар) ҳам ҳаракат қилганди.

Ўхшаш янгиликлар