Сульшер Де Хеанинг келажаги ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 13:00
  • 1040
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер дарвозабон Давид Де Хеага ишонч билдиради.

Бу ҳақда клубнинг расмий "Twitter" саҳифаси маълум қилган.

- Мен буни кўп марта айтганман, бундай дарвозабоннинг жамоада бўлиши бу ажойиб ҳолат. МЮ Де Хеа узоқ вақт жамоада қолишига умид қилади. Ёзда Давид билан музокаралар олиб борган ҳолда, вазиятни юмшатишга ҳаракат қиламан, - дейди Сульшер.

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси 2020 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

У Англия клубига 2011 йилда Мадриднинг "Атлетико" клубидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар