ads


"Бунёдкор" ёзги танаффусни хорижда ўтказади

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 20:00
  • 472
  • 30

Вадим Абрамов мураббийлигидаги «қалдирғочлар» 11 июль куни эрта тонгда Беларусь Республикасига учиб кетади.

Жамоа 22 июлга қадар давом этадиган ўқув-йиғин машғулотлари вақтида 4та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча иккита рақиб маълум. «Бунёдкор» 15 июль куни айни вақтда Белорусь чемпионатининг 1-дивизионида 34 очко билан пешқадам бўлиб турган «Смолевичи-СТИ»га қарши майдонга тушса, орадан икки кун ўтиб, Премьер лига вакили «Энергетик-БДУ» билан куч синашади. Айтиш керак, «Энергетик-БДУ» Белорусь Премьер лигасида 14-турдан кейин 11 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар