ads


Старрижнинг кучукчасини топишди. Ҳеч ким ҳибсга олинмади

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 20:21
  • 488
  • 30

"Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Дэниел Старрижнинг кучукчаси топилди.

Душанба куни 29 ёшли англияликнинг Лос-Анжелесдаги уйини тунаб кетишган эди. Ўғрилар бир нечта сумкани ўмаришди, шу билан бирга футболчининг ити ҳам йўқолган.

Старриж итини қайтарган инсонга 20-30 минг доллар тўлашга тайёр эди.

Лос-Анжелес полицияси ит тонда топилганини эълон қилди. Кучукчани ким топгани маълум эмас, бироқ ҳеч ким ҳибсга олинмагани аниқ.

Ўхшаш янгиликлар