"Барселона" Неймар учун 200 млн. евродан ортиқ тўламайди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 21:00
  • 1035
  • 30

"Барселона" ПСЖ форварди Неймарни қўлга киритишга шошмайди.

"Камп Ноу"дагиларнинг фикрича, айни дамда вақт улар фойдасига ишламоқда. Каталония клубидагилар футболчи мавсумолди йиғинга қўшилиши учун келаси душанбагача кутишмоқчи. Агар бразилиялик ўз вақтида клубга сафига қўшилмаса, унинг трансфер нархи пасаяди, ПСЖ эса муаммоли ўйинчини ўзида сақлаб қолмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Испания чемпиони Неймар учун 200 млн. евродан ортиқ пул тўламоқчи эмас. Каталония клуби раҳбариятидагиларнинг фикрича, 2017 йилнинг ёзидан сўнг бразилияликнинг нархи пасайган.

Ўхшаш янгиликлар