ads


Африка Миллатлар Кубоги-2019. Ярим финалнинг илк иштирокчиси маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 23:21
  • 536
  • 30

Мисрдаги қитъа биринчилиги ¼ финалининг илк тўқнашуви Сенегал ҳамда Бенин ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ягона гол Садио Маненинг узатмасидан сўнг, Идрисса Гуйе томонидан урилди. Шу тариқа, Сенегал ярим финалнинг биринчи иштирокчисига айланди. Уларнинг рақиби эса 12 июль куни Мадагаскар – Тунис баҳсидан сўнг аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 00:00да чорак финалдан ўрин олган яна бир ўйин Нигерия – ЖАР тўқнашуви ўтказилади.


Сенегал – Бенин 1:0 (0:0, 1:0)

«30 June Air Defence Stadium»

Гол: 1:0 – 69 Гуйе.

Сенегал – Гомис, Кулибали, Сабали, Гассама, Куяте, Гуйе (Сане, 89), Севе, Мане, Ндиайе, Кейта Бальде (Диатта, 65), Ньянг (Дианье, 64).

Бенин – Аллагбе, Имору, Баразе, Вердон, Адилью, Адеоти, ДʼАльмеда (Сейбу, 69), Сессеньон, Суку (Джигла, 81), Мунье, Поте (Доссу, 77).

Огоҳлантиришлар: Суку (44), Мане (90), Мунье (90).

Четлатиш: Вердон (82).

Ўхшаш янгиликлар