ads


КОНКАКАФ ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига ўзгартириш киритди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 00:00
  • 566
  • 30

КОНКАКАФ (Ш.Америка) федерацияси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларига бироз ўзгартириш киритди.

Квалификация баҳслари икки босқичдан иборат бўлади. Уларнинг биринчисида, ФИФА рейтингига кўра энг кучли олти терма жамоа битта гуруҳга жамланади ва икки давра кўринишида ўйинлар бўлиб ўтади. Гуруҳнинг энг яхши уч жамоаси мундиал йўлланмасига тўғридан-тўғри эга чиқади. Тўртинчи ўриндаги терма жамоа эса иккинчи босқич ғолиби билан плей-офф учрашувида қатнашади.

Демак, КОНКАКАФнинг иккинчи саралаш босқичи ҳақида.

Қитъанинг қолган 29 термаси 8 гуруҳга (5таси 4тадан, 3таси эса 3тадан) ажратилади. Гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритган жамоалар чорак финалга чиқади ва ярим финал ҳамда финал учрашувларидан сўнг эса ғолиб номи аниқланади. Қайд этиш жоизки, мазкур ўйинлар ҳам уй ва сафар тизимида ўтказилади.  Ушбу саралашда зафар қучган терма эса квалификациянинг илк босқичида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс олиб боради. Ўз навбатидан мазкур жуфтлик ғолиби бошқа конфедерация вакили билан жаҳон чемпионатига чиқиш учун ажратилган яримта йўлланма учун курашади.

TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар