Биринчи даврада умуман гол урмаган ҳужумчи "Навбаҳор"ни тарк этди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 11:00
  • 1361
  • 30

Трансфер ойнаси очилгач, Наманганнинг "Навбаҳор" клубини иккинчи футболчи тарк этди.

"Тажрибали ҳужумчи, 32 ёшли Баҳодир Насимов "Навбаҳор" тарк этди. У фаолиятини бошқа клубда давом эттиради", - деб ёзади "Навбаҳор" клубининг телеграмдаги расмий канали.

Маълумот учун, Насимов биринчи даврада 10та ўйинда майдонга тушди (жами 200 дақиқага) ва умуман гол ура олмади.

Бугун шунингдек "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов "Локомотив" билан шартнома тузгани ҳақида хабар чиққан эди.


Ўхшаш янгиликлар