"Металлург-2019": Биринчи давра сарҳисоби

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 12:21
  • 1054
  • 30

Суперлига жамоалари биринчи давра баҳсларини якунлаб, қисқа муддатли таътилга йўл олишди.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўйинчиларига ҳам 11 июль санасигача дам берилди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, босиб ўтилган йўлга назар ташлаймиз. Бекободликлар 2019 йилги мавсумнинг биринчи қисмини ўртачи тезликда босиб ўтишди, дейиш мумкин. Жамоа 13 учрашувда 14 очко жамғарганлиги, бу имкониятларидан эллик фоиз ҳам фойдалана олмаганлигини кўрсатади. Футболчилар  фақатгина киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқидагина ижобий натижани қайд этишди.


Клуб Ў Ю Д М Т О
1 ПАХТАКОР 13 11 2 0 37-9 35
2 ЛОКОМОТИВ 13 8 3 2 24-10 27
3 НАВБАҲОР 13 5 6 2 21-14 21
4 НАСАФ 13 6 3 4 18-11 21
5 БУНЁДКОР 13 6 3 4 16-14 21
6 СУРХОН 13 6 3 4 14-15 21
7 ДИНАМО 13 4 6 3 16-16 18
8 СЎҒДИЁНА 13 5 2 6 16-20 17
9 МЕТАЛЛУРГ 13 3 5 5 15-14 14
10 АГМК 13 3 3 7 16-21 12
11 ҚИЗИЛҚУМ 13 2 5 6 14-28 11
12 БУХОРО 13 2 4 7 8-20 10
13 АНДИЖОН 13 1 6 6 10-19 9
14 ҚЎҚОН-1912 13 1 5 7 14-28 8



“Металлург”  одатда ўз майдонидаги учрашувларда рақибларга деярли имконият қолдирмаслиги билан ном қозонган клублардан бири ҳисобланарди. Аммо биринчи давра ўйинларини кузатар эканмиз, бу йил бекободликлар ўз майдонларидаги ўйинларда ҳам “меҳмондўстлик” кўрсатишганига шоҳид бўламиз.  Ўз уйидаги ўйинларда фақатгина 3 та жамоа мағлубият нималигини билмади. Маъданчилар эса  лиганинг “энг ёш жамоалари” – “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” футбол клублари тезлиги ва шиддати қаршисида ожиз қолишди.


    

Клуб Ў Ю Д М Т О
1 ЛОКОМОТИВ 8 6 2 0 19-5 20
2 ПАХТАКОР 7 6 1 0 23-6 19
3 СУРХОН 7 4 3 0 7-2 15
4 ДИНАМО 8 4 3 1 12-9 15
5 НАСАФ 7 4 1 2 12-4 13
6 СЎҒДИЁНА 7 4 1 2 11-10 13
7 НАВБАҲОР 7 3 3 1 13-7 12
8 МЕТАЛЛУРГ 6 3 1 2 9-5 10
9 АГМК 7 2 3 2 11-6 9
10 ҚИЗИЛҚУМ 7 2 2 3 8-9 8
11 БУНЁДКОР 4 2 1 1 5-4 7
12 БУХОРО 7 1 3 3 4-11 6
13 АНДИЖОН 5 1 2 2 7-9 5
14 ҚЎҚОН-1912 4 0 2 2 4-7 2



Сафар учрашувларида чемпионат пешқадами пахтакорчиларнинг кўрсаткичларига ҳавас қилса бўлади. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Насаф” жамоаларининг иштирокини ҳам қониқарли баҳолаш мумкин. Меҳмонда энг омадсиз ўйнаган жамоалар орасида эса “Металлург”, “Андижон”, “Динамо” ҳамда “Қизилқум” жамоаларини кўрсатиш мумкин. Бу клублари ҳали сафарда ғалаба қозонишмаган.


    

Клуб Ў Ю Д М Т О
1 ПАХТАКОР 6 5 1 0 14-3 16
2 БУНЁДКОР 9 4 2 3 11-10 14
3 НАВБАҲОР 6 2 3 1 8-7 9
4 НАСАФ 6 2 2 2 6-7 8
5 ЛОКОМОТИВ 5 2 1 2 5-5 7
6 СУРХОН 6 2 0 4 7-13 6
7 ҚЎҚОН-1912 9 1 3 5 10-21 6
8 СЎҒДИЁНА 6 1 1 4 5-10 4
9 МЕТАЛЛУРГ 7 0 4 3 6-9 4
10 БУХОРО 6 1 1 4 4-9 4
11 АНДИЖОН 8 0 4 4 3-10 4
12 ҚИЗИЛҚУМ 6 0 3 3 6-19 3
13 ДИНАМО 5 0 3 2 4-7 3
14 АГМК 6 1 0 5 5-15 3



Мураббийлар штаби биринчи давра ўйинларида 22 футболчининг хизматларидан фойдаланди. Фақат бир нафар ўйинчи – ҳимоячи Аббос Отахонов барча учрашувларда майдонга чиқди ва ўзгаришларсиз тўп сурди. Аббосдан ташқари  Баҳром Абдураҳимов ҳам илк давранинг барча учрашувларида майдонга чиқди. Бироқ Баҳром баъзи ўйинларда заҳирадан баҳсга қўшилган бўлса, баъзан ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди. Шунингдек, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Исломбек Исоқжоновларга ҳам мураббийлар катта ишончи билдиришди. Бу мавсум Маҳмуд Қудратуллаев, Шаҳзодбек Ғофурбековлар кучлилар сафида дебют ўйинларини ўтказишганлигини ҳам эътироф этиб ўтмоқчимиз.

Жамоа тўпурарлари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, унда ҳимоячи Станислав Андреевнинг пешқадамлик қилаётганлигини кўрамиз. Станислав учала голини ҳам стандарт вазиятдан – пенальтидан киритди.  Биринчи даврада бекободликлардан 9 нафар ўйинчи ўз ҳисобига голлар ёзиб қўйишди.

Огоҳлантиришлар борасидаги кўрсаткичларни сарҳисоб қиларканмиз, тартиб интизом борасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслигига шоҳид бўламиз. Биринчи даврада бекободликлардан 22 нафар ўйинчи майдонга тушган бўлса, улардан фақатгина 6 нафари ўз қаршисида сариқ карточка кўришмади холос. Энг кўп жазоланган футболчи лар Иброҳим Йўлдошев ҳамда Музаффаржон Музаффаровлар бўлишди. Улар сариқ карточкалар боис биттадан ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгуришди. Биринчи даврадан кейин худди шундай хавф яна 3 нафар ўйинчида бор.


Футболчи Амплуа Туғ.сана Ўйин Мин Гол СК ҚК
Отахонов Аббос Ҳим 25.08.1995 13 1170 1 3 0
Андреев Станислав Яҳм 06.05.1988 13 1114 3 2 0
Исматуллаев Акбар Ҳим 10.01.1991 13 1077 0 1 0
Муллажонов Шавкат Ҳим 18.01.1986 13 955 0 2 0
Абдураҳимов Баҳром Яҳм 11.12.1988 13 909 1 2 0
Тожиев Камолиддин Ҳим 03.05.1983 12 971 0 1 0
Исоқжонов Исломбек Ҳуж 29.04.1993 12 937 1 1 0
Тумасян Сергей Ҳуж 31.01.1990 12 585 1 1 0
Музаффаров Музаффар Яҳм 12.04.1995 11 867 2 4 0
Юлдашев Иброҳим Ҳим 05.06.1999 9 388 0 4 0
Лобанов Александр Дар 04.01.1986 8 720 0 3 0
Нуруллоев Суҳроб Яҳм 04.01.1998 8 479 0 1 0
Абдуллаев Зоҳид Ҳуж 25.05.1984 8 452 2 2 0
Пардаев Баҳодир Ҳуж 26.04.1987 7 353 2 0 0
Жепаров Сервер Яҳм 03.10.1982 6 399 2 1 0
Шипилов Андрей Ҳим 23.07.1999 6 380 0 1 0
Сафоев Зафар Дар 24.06.1991 5 450 0 0 0
Исаев Муҳаммад Яҳм 01.09.1994 5 196 0 3 0
Усмонов Дониёр Ҳуж 06.07.1994 4 214 0 0 0
Қудратиллаев Маҳмуджон Ҳуж 25.05.2000 2 144 0 0 0
Ғофурбеков Шаҳзодбек Яҳм 19.09.1998 1 90 0 0 0
Тошқўзиев Аброрбек Ҳим 09.04.1998 1 55 0 0 0




Ёшлар биринчилигини бекободликлар жуда кўтаринки кайфиятда бошлаган, ҳатто бир неча турлар пешқадамлик ҳам қилишганди. Аммо кейинчалик ёш металлургчилар мусобақа темпига бардош бера олишмади ва мусобақа жадвалининг ўрта поғоналарига тушиб қолишди. Жамоа ўз имкониятларидан эллик фоиз фойдаланди.


Ўхшаш янгиликлар