Лэмпард "Челси"даги дебют ўйинидан кейин нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 17:42
  • 1235
  • 30

"Челси"нинг янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Богемианс"га қарши ўтган ўртоқлик ўйинидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли мутахассис учун ушбу баҳс "аристократлар" бошқарувидаги илк ўйин бўлди.

"Ўйин жуда оғир бўлди. Биз яқиндагина машғулотларга киришиб, бир неча кундан кейиноқ ўйинда қатнашдик. Шу сабабли жисмоний томонлама қийинчиликларга дуч келдик. Биз футболчиларга машғулотларда, айниқса, эрталаб катта жисмоний юкламалар бердик. Янги мавсум учун пойдеворни яхшилаб қурмоқчиман. Албатта, ҳар доим ғалабалар қозонишни истаймиз. Лекин бу каби ўйинларда ғалаба асосий тамойил ҳисобланмайди. Бунда футболчиларнинг ўзини кўрсата олиши асосий вазифа. Умуман олганда натижадан мамнунмиз. Ўйинни ажойиб тарзда ўтказган ёш футболчиларимизни табрикласам ҳам бўлади", - деди мураббий.

"Челси" "Богемианс" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. "Челси" 89-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Ўхшаш янгиликлар