"Старижнинг кучугини мен топдим. У итини топганга 30 минг евро мукофот бор деб айтганди. Аммо бу ёлғон экан. Биз мукофотни қабул қилмадик. Бу инсофсизлик. Тўламасанг, айтмагин эди", - деб ёзади рэпер.
29 ёшли Стариж 2013-2019 йиллар давомида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ у бир неча кунлар олдин клубни эркин агент сифатида тарк этди.