Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогига йўл олди

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 10:42
  • 1232
  • 30

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради. 

Бугун тонгда терма жамоамиз вакиллари Польшага йўл олди. Терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов сафар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: 

- Терма жамоамиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Польшага йўл олмоқда. Барчадан бизни қўллаб-қувватлашини ва дуо қилиб туришларини сўрайман. Бу бизга янада куч беришига аминман.  Биз ҳам ўз навбатида бутун халқимизнинг ишончини оқлашга ва барчани ғалаба билан хушнуд этишга уринамиз. Мақсадимиз – чемпион бўлиб қайтиш, - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар