ads


Аспиликуэта - Лэмпард билан машғулотлар ҳақида: "У биз билан бирга эканлигидан хурсандмиз"

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 11:00
  • 502
  • 30

"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта жамоа бош мураббийлигига Фрэнк Лэмпард тайинлангани ҳақида гапирди.

"Ўтган мавсумлар давомида мухлисларнинг ишончини қозона олмаганимиз рост. Бизнинг кўрсатаётган ўйинларимиз унчалик яхши эмасди ва мухлислар шу боисдан биздан мамнун бўлмаётганди.

Улар Лэмпарднинг "Стэмфорд Бриж"га қайтганидан хурсанд. Энди биз унинг ишларига майдондаги ғалабалар билан жавоб беришимиз керак. У биз билан бирга эканлигидан жуда ҳам хурсандмиз.

Унинг "Челси"даги фаолияти ҳақида кўп сифат бермоқчи эмасман. Унинг илк машғулотларидан кўрдимки, у нимани хоҳлаётгани, нималарни бизга сингдиришга уринаётгани, умуман барчаси ажойиб. У эгнимиздаги либос билан фахрланишимизни истайди", - деди Аспиликуэта.

Ўхшаш янгиликлар