ads


Эллардайс: "Ньюкасл"га майинлик билан "йўқ" дедим"

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 14:21
  • 596
  • 30

Мураббий Сэм Эллардайс "Ньюкасл"дан бўлган таклиф ҳақида гапирди.

"Менинг номзодим борасида тўхталишганидан хурсандман, аммо энди бу борада бошқа фикр юритманг. Одамлар айтганичалик музокараларга киришганим йўқ эди. Бу мен учун эмас. Мен уларга майинлик билан "йўқ" дедим.

Балки бу мен учун биринчи таклиф бўлганида мен розилик берган бўлардим. Таклифларни ҳар доим қадрлаб, юқори ўринга қўйиб келганман. Аммо тўлиқ бир мавсум давомида ишламаган мураббийдан нимани кутса бўлади?", - деди Эллардайс.

Эллардайснинг сўнгги иш жойи "Эвертон" бўлганди. У ердан 2018 йилнинг майида истеъфога чиққан.

Ўхшаш янгиликлар