"Аякс" Де Лигт борасидаги таклифни қабул қилди

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 16:00
  • 991
  • 30

"Ювентус"нинг Маттейс Де Лигт борасидаги таклифи "Аякс"ни қаноатлантирди.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Амстердам клуби футболчини 67 миллион евро ҳамда турли хил бонуслар эвазига сотишга розилик берди. Олдинроқ "Аякс" ҳимоячиси учун 75 миллион евро сўраётгани борасида маълумотлар берилганди.

Де Лигт "кекса синьора" билан 2024 йилгача бўлган шартномага имзо чекади ва йилига 12 миллион евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар