"Бошқа мураббийлар жамоатчиликка қилаётган ишлари бўйича ҳисобот берар эди, Катанецда эса бунақа эмас экан. Балки бу ҳам тўғридир. Битта турнирдан сўнг хулоса қилиб қўйишни хоҳламайман. Балки у ҳозир тўғри йўлдадир, буни исботлай олар балки. Яқинда Синиша Михайлович оламдан ўтди, "Болонья"да ишлаган мураббий. Футболчилар мураббий учун ўйнашди жойи келганда. Мураббий zoom орқали кўрсатмалар бериб турди.
Барибир ҳолатни ичидан билиш керак. Балки футболчилардан ҳам "тортолмайди бу" деган гаплар чиқар. Агар соғлик ҳақида қайғурадиган бўлса, Катанец ҳам ўзини мажбурлаб ишламаса керак. Жойи келса, "тайёрмасман" деб ўзи ҳам айтса керак. Бирданига "чопвормаслик" керак.
Яна бир нарса, турнирга яқин кетма кет жароҳатлар бўлди. Катанецнинг режаларини бузиб юборди барибир. Балки унинг бизга кўрсатмоқчи бўлган бошқа футболи бўлиши мумкиндир. Ҳозир мажбурликдан кимларнидир туширди ва турнир вақтида ҳам жароҳатлар давом этаверди. У мажбурликдан экспериментлар қилди, ишонмайдиган футболчиларига ишонишга тўғри келди. Схемалар ўзгариб кетди.
Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйинимиз бўлди. Балки шунақа футболни 90 дақиқа ўйнайдиган қилиб жорий қилар. Имкон бериш керак ҳали", – дейди Ҳасан Турдиалиев.