"Челси"нинг навбатдаги футболчиси жароҳат олди ва Лига Кубоги финалида ўйнамайди

  • Mr.NoBoDy 12.02.2024 18:50
  • 72
  • 30

"Челси" ҳимоячиси Бенуа Бадиашиле жароҳати туфайли 1 ойга сафдан чиқди ва энди Лига Кубоги финалини ўтказиб юборади.

Бадиашиле бу жароҳатни ўтган ҳафта "Челси"нинг Англия Кубоги 4-босқичи доирасидаги "Астон Вилла"га қарши жавоб ўйинида (1:3) олганди.



АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас"га қарши дерби 22 ёшли франциялик футболчи ўтказиб юборадиган биринчи ўйин бўлади, деб хабар берди "Evening Standard".

Бадиашиленинг тикланиши 1 ой давом этиши кутилмоқда. Бу Бенуага 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Лига Кубоги финалида "Ливерпул"га қарши ўйнаш имкониятини қолдирмайди.

"Кўклар"нинг бахтига Леви Колуилл сафга қайтмоқда ва Трево Чалоба ҳам машғулотларга киришган.

Ўхшаш янгиликлар