Осиёнинг барча даврлардаги энг яхши футболчилари рейтинги тузилди, унда ўзбекистонлик ҳам бор

  • Mr.NoBoDy 13.02.2024 23:25
  • 2679
  • 30

FourFourTwo нашри барча даврларнинг энг яхши 33 нафар осиёлик футболчиси рўйхатини шакллантирди.

Эътиборлиси, мазкур рўйхатдан ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган. Терма жамоа тўпурари 32-ўринга лойиқ кўрилган.

Осиёнинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси дея Корея Республикаси ҳужумчиси Сон Хён Мин топилган. 2-ўринни унинг ватандоши Ча Бум Кун эгаллаган бўлса, кучли учликка япониялик Кейсуке Хонда якун ясаган.

Кучли ўнликдан Парк Жи Сун (Корея Республикаси), Паулиньо Алкантара (Филиппин), Ким Жу Сун (Корея Республикаси), Хидетоши Наката (Япония), Шинжи Кагава (Япония), Али Дайи (Эрон), Мэҳди Меҳдавакиа (Эрон) жой олган.

Ўхшаш янгиликлар