Пеп Гвардиола "Ман Сити"дан кейин қаерда ишлашни истаётганини айтди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 12:25
  • 216
  • 30

Мураббий ўз олдида ҳали эришилмаган мақсад борлигини айтди.

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиоладан жамоадан кетишга қарор қилганидан сўнг нима қаерда фаолият олиб боришни истаётгани ҳақида сўрашди. Клуб миқёсида барча совринларни қўлга киритиб бўлган Гвардиола бирор терма жамоани Жаҳон чемпионатида бошқаришни истаётганини яширмади.

"Терма жамоа. Мен бирор терма жамоани Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатида бошқаришни истайман. Хоҳишим шу. 

Қайси терма жамоа менга мураббий сифатида имкон беришга тайёрлигини билмайман. Терма жамоалар худди клублар каби қайсидир мураббий билан ишлашни хоҳлашади", -дейди Пеп Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар