Нагельсманн: "Баъзи клубларда вақт беришади, Клопп "Ливерпуль"ни 5 йилда чемпион қилди, Пепга ЧЛ учун 7 йил керак бўлди"

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 15:50
  • 231
  • 30

Юлиан Нагельсманн "Бавария"да ишлаган даври ҳақида гапириб берди.

- 33 ёшингизда "Бавария"дан таклиф олганингизда бундай имкониятни қўлдан чиқармаслик ҳақида ўйлаган бўлсангиз керак. Аммо бор-йўғи 21 ойдан сўнг сизни ишдан бўшатишди. Бундай йирик клубга жуда эрта келиб қолдим деб ўйламайсизми?

- Йўқ.

- Нега мавсум ўртасида сизни истеъфога чиқаришди?

- Ўшанда Дортмунднинг "Боруссия"сидан 9 очкога ортда қолаётгандик. Тезда бошқа мураббий топилди, Томас Тухель. Ҳаммаси шундай бўлган.

- Сиз "Бавария" билан 5 йиллик битимга имзо чеккансиз ва клуб билан нимадир қуришингиз керак эди. Қаерда хатолик бўлди?

- Мен "Бавария"га вазиятни ўзгартириш учун келгандим. Баъзи клубларда вақт беришади. Юрген Клопп "Ливерпуь" билан чемпион бўлиши учун 5 йил кетди. Пеп Гвардиола 7 йил ўтиб "Сити" билан Чемпионлар лигаси ғолибига айланди

Бирор нарсани ривожлантириш учун "Бавария" мураббийларига кўп вақт берилмайди" - дейди Нагельсманн.

Ўхшаш янгиликлар