Беллашувнинг 66-дақиқасида ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олган "Радомяк" дарвозабони Габриел Кобиляк олдинга узатма амалга оширди. Бироқ тўп йўналиши кутилганидан кучлироқ чиқиб, буни кутмаган рақиб посбонини ҳам шошириб қўйди ҳамда дарвоза тўрига бориб тушди.
Мезбонлар дарвозабони Оливир Зих ҳарқанча уринмасин, кутилмаган зарбани баратараф эта олмади ва супергол урилишида сабабчилардан бири бўлиб қолди.