"Ла Нусия" қуйи лигага шўнғигач, жамоа футболчиларига тегишли машина шиналари тешиб кетилди

  • Mr.NoBoDy 03.04.2024 01:25
  • 126
  • 30

Испаниянинг "Ла Нусия" футболчилари нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам муваффақиятсизликка учради.

Сегунда Фелератив лигасида сўнгги ўринни эгаллаб турган клуб "Террасса" меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва амалда қуйи дивизонга тушиб кетадиган бўлди.

Футболчилар Ла Нусия шаҳрига қайтишганда уларнинг машиналаридаги шиналар пичоқлар билан жароҳатланганини кўришган.

ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар