Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 19:00
  • 84
  • 30

"Sky Sports" экспертлари бўлган Рой Кин, Гари Невилл ва Мика Ричардс махсус кўрсатувда Ричардс ва Невилл ҳақида ўзаро баҳслашиб қолишди.

Мика ва Рой ўртасидаги суҳбат қуйидагича тус олди. Эслатиб ўтамиз, Ричардс ва Невилл иккаласи ҳам ўнг қанот ҳимоячиси бўлган.

Мика: "Мен сендан яхшироқ ўйинчи бўлганман Гари".

Рой Кин: "Йўқ, сен Гаридан зўр бўлмагансан!"

Мика: "У буюк жамоада бўлган. Мен эса Сибирски ва Дэвид Соммейл билан бирга ўйнаганман".

Рой Кин: "Лекин, улар ҳам сен билан бирга ўйнаганлари ҳақида худди шундай гапиришлари аниқ".

Ўхшаш янгиликлар