Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 19:25
  • 105
  • 30

Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер лигасида "мавсум кашфиёти" соврини учун курашади.

РПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни бошланди.

"Мавсум кашфиёти" номинацияси учун 3 нафар номзод эълон қилинди. Булар: 20 ёшли Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), 24 ёшли Бителло ("Динамо") ва 19 ёшли Никита Салтиков ("Крилья Советов").

Саралашнинг биринчи босқичида мухлислар овоз беришди. Унда Файзуллаев ҳаммадан кўп овоз тўплади.

Мазкур соврин ғолибини мураббийлар, жамоа сардорлари, шарҳловчилар ва Россия футболи фахрийларидан иборат махсус ҳайъат аъзолари аниқлашади.

Ўхшаш янгиликлар