МЛСда энг кўп маош олувчи футболчилар маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 18.05.2024 09:22
  • 141
  • 30

Америка МЛС лигасида ўйнайдиган ҳар бир футболчи қанча пул олиши маълум бўлди. Жумладан, “Интер Майами” сардори Лионель Мессининг маоши.

"Интер Майами" МЛС Шарқий конференциясининг етакчиси ва Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган клуб лигада энг кўп маош олувчи футболчиларга эга.

Бу ҳақда МЛС ўйинчилар ассоциацияси расмий портали маълумотларидан маълум бўлди.

Маоши бўйича МЛСда юқори ўринда қуйидаги футболчилар турибди:

Лионель Месси (“Интер Майами”) – 12 миллион доллар маош (кафолатланган қўшимча пул 20 446 667);

Серхио Бускетс (“Интер Майами”) – 8 499 996, (8 774 996);

Лоренсо Инсине ("Торонто") – 7,5, (15,4);

Жердан Шакири ("Чикаго Файр") – 7 350, (8 153);

Эмил Форсберг ("Нью-Йорк Ред Буллс") – (5,405), (6,035,625).

Ўхшаш янгиликлар