Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 11:25
  • 90
  • 30

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нималарни айтиш мумкин? Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Четлатиш ҳам ўйинга таъсир қилди. Умумий айтганда учрашув давомида ёмон ўйнамадик. Захирада ҳам вариантларимиз кўп эмасди.

- Четлатишга қадар жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Учрашув видеосини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Ҳакамлар ишини муҳокама қилиш ниятим йўқ. Шундай қарор берибдими, демак асослари бор. Йигитлар айрим вазиятларда улгурмай қолишди. Айтиб ўтганимдек, бизда захира танловлари бўйича муаммолар бор.

Ўхшаш янгиликлар