Ана холос! Бэйл бўлажак қайнотасига қарши қўриқчилар ёлламоқчи

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 18:40
  • 1429
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл бўлажак рафиқаси Эмма Рис-Жонс билан тўйини ўтказиш борасидаги режасини ўзгартирди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Жуфтлик Италиянинг Тоскана шаҳрида эмас, Испаниянинг Балеар ороллари таркибига кирадиган Тагомаго оролида тўй қилишмоқчи.

Тўйга тахминан 150 нафар меҳмон таклиф қилинади. Бошқа тўйлардан фарқли ўлароқ бу никоҳ оқшомида хавфсизлик кучайтирилади. Бу бўлажак келиннинг отаси 53 ёшли Мартин Рис-Жонс билан боғлиқ. Мартин фирибгарлик айби билан 6 йил қамоқда ўтириб чиққан. 

Манбага кўра, қиз тўйида отасини кўришни истамайди, шу боис Бэйлдан қўриқчиларни кўпайтиришни ва хавфсизликни кучайтиришни сўраган.

Ўхшаш янгиликлар