УЕФА вакилларидан бири Россияни мусобақаларга қайтаришга чақирди, аммо Шевченконинг нутқи барчасини барбод қилди

  • Mr.NoBoDy 23.09.2024 23:32
  • 1614
  • 30

Греция футбол федерацияси Россияни халқаро учрашувларга қайтаришни таклиф қилди.

Ўтган ҳафта Францияда УЕФАга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Греция футбол федерацияси президенти ушбу йиғилишда Россия ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларини халқаро аренага қайтариш мавзусини ўртага ташлади. Уни Босния ва Герцеговина, Черногория, Қозоғистон, Россия ва Беларусь вакиллари қўллаб-қувватлашди.

Шундан сўнг Украина футбол ассоциацияси (УФА) президенти Андрей Шевченко "кучли чиқиш" қилди. УФА раҳбарининг нутқи кўпчилик учун муҳим ролни ўйнади ва грецияликларнинг таклифи қабул қилинмади.

Греция футбол федерацияси президенти - Макис Гагациц 8 йил давомида эгаси россиялик тадбиркор Иван Саввиди бўлган ПАОКда бош менежер бўлиб ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар