Алан Бранди: "Игитани роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик"

  • Mr.NoBoDy 01.10.2024 21:56
  • 99
  • 30

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) учрашувидан сўнг аргентиналиклар аъзоси Алан Бранди фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Албатта, чорак финалда осон ўйин бўлмаслиги тайин эди. Бироқ биз яхши ўйин кўрсатиб, натижага эришишни уддаладик. Зўр ўйин ўтказдик деб бемалол айта оламан.



- Қозоғистон ҳаддан зиёд кўп хатоларга йўл қўйди. Бу сизлар учун айни муддао бўлди...

- Ўйлайманки, биз ёрқин ўйин кўрсатдик. Рақиб дарвозабонини роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик. Биз учрашувга пухта тайёргарлик кўрганимиз эвазига уларда хатолар кўпайиб кетди деган фикрдаман.

- Шу вақтга қадар барча мундиалларда 16 та гол ургансиз. Бугун Қозоғистон дарвозаси 6 марта ишғол қилинди, лекин сиз гол урмадингиз...

- Ҳа, бу нормал ҳолат. Бугун гол урмаган бўлсам-да, жамоамиз ғалаба қозонди, бу энг муҳими.

- Кейинги рақиб Франция. Фаранглар тарихда биринчи марта ярим финалда ўйнайди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Франция – яхши шаклланган жамоа. Шунинг учун ҳам ярим финалга чиқди. Бизга қийин бўлиши шубҳасиз, ЖЧ ярим финалида осон ўйин бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар