"Эрик мени жамоага таклиф қилди, у билан бирга муваффақиятларга эришмоқчи эдим. Бироқ унинг омади келмади. Унинг қўл остидаги кўплаб ўйинларда яхши ўйнадик, бироқ вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Ҳаммаси шундай якунланганидан афсусдаман.
Аморим "Спортинг"да яхши ишлади, умид қиламанки, у жамоамизнинг даражасини кўтара олади. У менинг биринчи ёки охирги мураббийим эмас. "Манчестер Юнайтед"га фақатгина Эрик тен Хаг учун ўтмадим. МЮ - дунёнинг энг катта клубларидан бири. Мен шунчаки ўз ишимни қилишим керак. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шундай давом этаман деган умиддаман", - деди де Лигт.