"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"

  • Mr.NoBoDy 11.01.2025 01:00
  • 87
  • 30

"Барселона" Маркус Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи.

"Diario Sport" маълумотига кўра, каталонияликлар "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси учун курашга қўшилган ва уни қишда мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Клуб спорт директори Деку сўнгги кунлар давомида ушбу трансферни кўриб чиқмоқда.

"Барселона" Маркусни олиб келиши учун бирор футболчини кетказиб, жой бўшатиб қўйиши керак бўлади.

Фабрицио Романонинг ёзишича, ЛаЛига клуби ушбу ҳафтада Рэшфорднинг вакиллари билан боғланган ва трансфер ишлари давомв этмоқда. Ҳозирда ҳужумчига "Ювентус", "Милан" ҳамда "Боруссия" Д жамоаларидан қизиқишлар бор.

Ўхшаш янгиликлар