ads


«Эчки халақит бермаса…». Энг чиройли логотиплар (топ-5)

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 11:15
  • 1585
  • 30

Яқинда Буюк Британиянинг «Four Four Two» нашри футбол оламидаги энг чиройли дизайн ва ноодатий эмблемага эга клубни аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Бугун шу сўровнома асосида тузилган рейтингни тақдим этамиз.

«Бирмингем» Англия

Бу клуб Англиянинг қайси двизионида ўйнашидан қатъий назар дарров таниб олса бўлади. Ўзининг кўриниши ва имиджи орқали анчагина оммалашган эмблема ушбу рўйхатдан ҳақли равишда жой олмоқда. Унинг рамзий ма'носини маҳаллий мухлислардан сўрашганда улар  :«Бу ер шарида вақт нақадар тез ўтаётганини билдиради»,- дея файласуфона жавоб беришган экан.

«Леонес Негрос» Мексика

Мексика чемпионатининг иккинчи дивизиони клуби бу рейтингда кўпчиликни ҳайрон қолдирганча  жой олди. Қора рангдаги шерни усталик билан клуб рамзига айлантиришгани эмблеманинг қўрқинчили кўринишини таъминлаб беради. Клуб ўз сафидаги футболчилари билан эмас, чиройли эмблемаси орқали дунёга танилиб кетди.

«Сампдория» Италия

Клуб гербида трубка орқали тамаки чекаётган шотландча бош кийимдаги  геноялик балиқчининг суврати тушурилганини кўпчилик билмаса керак.  Ташқаридан қараганда, бу эмблема энг ноодатий бўлиб кўриниши аниқ.

«Кёльн» Германия

Ўзига хос эмблема эгаси саналадиган клуб деярли ярим асрдан ошиқроқ муддатдан бери ўз «имиджини» алмаштирмаяпти.

1957 йилда клуб раҳбарига мухлислардан бири эчки совға қилади. У эчкини ўша даврлардаги жамоанинг мураббийи  Ҳёнеснинг ҳурмати учун унинг номи билан аташади. Энг қизиғи шундаки, бу эчки ташриф буюрган учрашувларда клуб ютқазмайди. Тез орада эчки клуб тимсолига айланади. Ҳозирги кунларимизгача бу тимсол ўзгарганича йўқ. Машҳур кинофильмда айтилганидек: «Эчки халақит бермаяпти»

«Аякс» Голландия

Кўринишидан жуда содда кўринган эмблеманинг моҳиятини ҳамма ҳам тушунавермайди. Шонли тарихга эга клуб бу эмлемада Троя учун жангда қаҳрамонлик кўрсатган паҳлавон Аякснинг сувратини туширишга уринган. Бундан ташқари ушбу сувратни тушуриш учун 11 та чизиқлардан фойдаланилган. Ушбу алоҳида қайд этилган чизиқларда нимага ша'ма қилинаётгани ҳақида эса мутахассислар соатлаб баҳлашишлари мумкин, аммо айнан бир вариантни кўрсата олишмади.

Клубнинг рамзи саналадиган 2 томонга кетган қизил чизиқлар клубнинг катта турнирларда баъзида ғалаба қозониши, баъзида эса умуман йўқ бўлиб кетишини билдирувчи омил дея изоҳлаган «Four Four Two» нашри мухбирлари. Уларнинг айтишича, бу эмблеманинг асл моҳиятини биладиганлар сайёрамизда деярли қолмаган экан. Ушбу эмблема энг мавҳуми дея алоҳида қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар