Вальверде: «Биринчи ўйиндаги 0:0 ҳисоби — жуда хавфли»

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 14:05
  • 1788
  • 30

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Лион»га қарши дастлабки ўйин (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз яхшироқ натижага умид қилгандик. Бунинг учун бор кучимизни сарфладик. Яратилган вазиятларни голга айлантириш насиб этмади.

Ўз уйимизда яхши ўйнаймиз, аммо 0:0 ҳисоби — жуда хавфли. Жавоб ўйинида ғалаба қозонишимиз керак, хусусан, мухлисларимизнинг ёрдами билан.

Уч йилдан бери Чемпионлар лигасининг сафар ўйинларида ғалаба қозона олмаяпмиз? Бизга кучли рақиблар дуч келмоқда. Жумладан, «Лион» ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган», – деди Вальверде.

"Барселона" ва "Лион" ўртасидаги жавоб баҳси 13 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар