Лига 1. «ПСЖ» қолдирилган ўйинда ғалаба қозонди (видео)

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 08:30
  • 1962
  • 30

Франция чемпионатининг 17-тури доирасида ўтказилиши керак бўлган, аммо қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. «ПСЖ» ўз майдонида «Монпелье»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

 Меҳмон жамоа футболчилари икки марта ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишган бўлса, Курзава, Ди Мария ва Мбаппе ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. «Монпелье» мезбонларнинг бешта голига бир марта жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалабадан кейин парижликлар 2-ўриндаги "Лилль" билан очколар фарқни 15 очкога етказиб олишди. "ПСЖ" ҳисобида яна битта захира ўйини борлигини таъкидлаш лозим.

Франция чемпионати, 17-турнинг қолдирилган ўйини
ПСЖ – Монпелье 5:1 (2:1, 3:0)
Голлар: 1:0 – 13 Курзава, 1:1 – 31 Молле, 2:1 – 45 Ди Мария, 3:1 – 73, автогол Шкулетич, 4:1 – 78, автогол Илтон, 5:1 – 79 Мбаппе.
ПСЖ – Буффон, Керер (Диаби, 83), Маркиньос, Кимпембе, Курзава, Нкунку, Дани Алвес (Дагба, 77), Верратти, Дракслер, Ди Мария (Шупо-Мотинг, 68), Мбаппе.
Монпелье – Лекомт, Педру Мендеш (Коцца, 19), Илтон, Конгре, Агиляр, Скири, Ле Таллек (Ласн, 81), Ойонго, Лаборд (Самбия, 74), Молле, Шкулетич.
Огоҳлантиришлар: Ойонго (59), Дани Алвес (64), Верратти (67).

Ўхшаш янгиликлар