ads


Симеоне нега бундай қилиқ қилганини тушунтирди (фото)

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 08:45
  • 817
  • 30

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финалининг биринчи ўйинида "Ювентус" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

Мураббий шунингдек ўзининг номақбул қилиғини изоҳлади.

"Нима учун "юрак"ни тасвирловчи қилиқ қилдим? Демак, бизда "юрак" бор, жуда катта. Буни ўйинчилик вақтимда ҳам қилганман.

Коке ва Костанинг бошланғич таркибда тушириш учун катта "юрак" керак. Мен уларни туширдим.

Видеотакрорлар? Умид қиламизки, ҳаммаси адолатли бўлди ва биз уддаладик. Агар бўйинг 187 см бўлсаю, вазнинг ҳам шунча бўлса, енгил турткидан йиқилмайсан. Бундай бўлмайди. Ишонинг. Кьеллининг чиройли йиқилди.

Костанинг туширдим? Ҳар куни футболчилар билан бирга бўлган мураббийга ишониш керак. Футболчиларимни ўзимдан бошқа ҳеч ким яхши билмайди. Сариқ карточка? 7 дақиқа, у олдинга қадам ташлади ва огоҳлантирилди? Адолатли, адолатли", - дейди Симеоне.

"Юрак"ни тасвирлаётган Симеоне

Ўхшаш янгиликлар