ads


Коке: «Туринда ҳақиқий жанг бўлади»

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 19:42
  • 896
  • 30

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Коке “Ювентус”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Хурсандман лекин, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Биз “Ювентус”нинг даражаси қандай эканлигини яхши биламиз. Бу дунёнинг энг яхши клубларидан бири.

Натижадан мамнунмиз аммо, Туринда ҳақиқий жанг бўлади. Ўша ўйинда ўзимизни яхши намоён этиб кейинги босқичга чиқишимиз шарт. Олдиндан “Ювентус” мағлубиятга учради деб бўлмайди”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот ўрнида, “Ювентус” – “Атлетико” учрашуви 12 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар