«Ювентус» ЙЧЛдан чиқиб кетдими?

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 20:42
  • 1417
  • 30

Кеча тунда бўлиб ўтган учрашув кўпчиликда икки хил таассурот уйғотган бўлса, ажаб эмас. Бугун ушбу учрашувни тахлил қилишга уриниб кўрамиз.

Симионе танлаган тактика

«Атлетико Мадрид» жуда кам ҳолатларда очиқ футбол ўйнайди. Симионе шогирдлари ҳимояда бехато ўйнаб, ўз имкониятлари ва рақиб хатосини кутади.   Мана бир неча йилдирки, керакли натижага эришиб келмоқда. Кеча Симионе  ўз шогирдларини 3 та вазифа билан майдонга туширди. Позицион ҳужумга ўтмаслик, рақибни майдон марказида катта куч билан кутиб олиш, стандартлардан максимал даражада фойдаланиш. Ажабланарлиси шундаки, «Матрасчилар» бу кўрсатмани тўлиқ бажаришди. «Реал Мадрид» га қарши кечган учрашувдан фарқли ўлароқ жамоа таркибда ва тактикада кутилмаган ўзгаришни амалга оширди. Бу учрашвда «Атлетико» рақибини тўлиқ майдон марказида кутиб олди. Роналдони Годин ҳатто «Юве» майдончасигача бир неча бор таъқиб қилиб борди. «Атлетико» ўз услубидаги ҳимоядан позицион ҳужумга чиқишдан бутунлай воз кечди ва ўйин тизгинини бошқа томонга буриб юборди. Учрашув мобайнида Симионе шогирдлари чуқур ҳимояланишмади. Рақибни майдон марказида катта куч билан кутиб олишгани учун хожат қолмаган эди. Айнан шу услубга таянган ҳолда уюштирилган қарши ҳужумни эсланг. Агар Коста ўша зарбани голга айлантира олганида учрашувда яна ҳам йирикроқ ҳисоб қайд этилган бўлармиди?

«Ювентус»

Алегри ушбу учрашув учун классик 4 3 3 тактикасини танлади ва Симионега ўйинни бой берди. Алегри рақиб ҳужумларини бузиши учун майдонга туширган Бентакур ва Матиуди деярли ўйинга қўшилишмади. Сабаби «Атлетико» позицион ҳужумга ўтмади ва  ҳужумни марказдан уюштирмади. Алегри ушбу учрашувда тактика устаси бўлсада, Симионенинг тузоғига тушди. Ўйин мобайнида «Юве» ҳужумчилари майдон марказида ўйнашга мажбур бўлишди.

Бу эса ўз навбатида тезкор қарши ҳужум уюштириш учун «Кекса синиора»га имкон бермади. "Италия А" сериясида чуқур ҳужумда ўйнайдиган Манджукич Метрополитано стадионида марказий ярим ҳимоячи бўлиб ўйнади. Алегри Роналдонинг ижодкорлигига умид қилган бўлса, Симионе айнан Рони учун ўз ҳимоячиларини ўта агрессив ҳаракат қилишини талаб қилди. Оқибатда, Дибала ва Роналдо учрашув мобайнида жарима майдончасига етмасдан бир неча бор тўхтатилди.

Ўйинни ҳал қилган омил

Заҳирадан ўйинга қўшилганлар учрашувни ҳал қилишди десак, адашмаган бўламиз. Алегри Эмре Жанни майдонга туширди ва ўйинни «ўлдириш»га урғу берди. Симионе эса таянч ярим ҳимоячиси Партйнинг ўрнига Лемарни майдонга тушириб, маррага яқин қолганда тезликни оширди. Марата ва Коста ракировкаси ҳам стандарт вазиятлардаги устунликни таъминлаб берди. Кечаги ўйиндаги «Атлетико» ютуғининг асосий омили бўлмиш  ғалабага бўлган кучли ҳохиш ва истак ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Жавоб ўйини

Катта эҳтимол билан Симионе кейинги учрашувда кечаги услубни қўлламайди. Ўз услубига ҳос тарзда  секинлик билан ўйин темпини пасайтириб боради ва охирида тўлақонли синдиради. Алегри агар жавоб ўйинида муносиб юриш қилиб ҳамкасбига жавоб қайтара олмаса, биз «Ювентус»ни шу босқичнинг ўзида қолиб кетишининг гувоҳи бўлишимиз аниқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Ўхшаш янгиликлар