Европа лигаси. Нимчорак финал қуръаси ҳақида барча нарса

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 08:00
  • 1571
  • 30

Европа лигасининг 1/16 финал босқичи ўйинлари якунланиб, нимчорак финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди. Бугун эса 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбир ҳақидаги барча фойдали маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Нимчорак финалга чиққан жамоалар
"Айнтрахт" (Германия)
"Арсенал" (Англия)
"Бенфика" (POR)
"Валенсия" (Испания)
"Вильяреал" (Испания)
"Динамо" Загреб (Хорватия)
"Динамо" Киев (Украина)
"Зальцбург" (Австрия)
"Зенит" (Россия)
"Интер" (Италия)
"Краснодар" (Россия)
"Наполи" (Италия)
"Ренн" (Франция)
"Севилья" (Испания)
"Славия" (Чехия)
"Челси" (Англия)

Қачон ва қаерда?
Қуръа маросими УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Қуръа механизми
Қуръа "кўр-кўрона" принципи асосида ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат клублари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Украина ва Россия жамоалари ўзаро тўқнаш келишининг олди олинади. Қуръа жараёнида дастлаб Киевнинг "Динамо" клуби олинади ва унинг рақиби танланади.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Нимчорак финал ўйинлари 7 ва 14 март кунлари бўлиб ўтади. Учрашувлар Тошкент вақти билан 22:55 ва 01:00га қўйилади. Тўлиқ тақвим қуръадан сўнг УЕФА томонидан эълон қилинади. Қуръада номи биринчи чиққан жамоа дастлабки ўйинни ўз уйида ўтказади.

Мусобақанинг қолган тақвими

7 март: 1/8 финал, дастлабки ўйинлар
14 март: 1/8 финал, жавоб ўйинлари
15 март: чорак финал ва ярим финалга қуръа ташлаш маросими
11 апрель: чорак финал, дастлабки ўйинлар
18 апрель: чорак финал, жавоб ўйинлари
2 май: ярим финал, дастлабки ўйинлар
9 май: ярим финал, жавоб ўйинлари
29 май: финал - "Олимпийский" стадиони, Боку

Ўхшаш янгиликлар