ads


Френки де Йонг Месси ҳақида фикр билдирди

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 09:00
  • 775
  • 30

«Аякс» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «Барселона» сардори Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Январь ойида каталонияликлар билан шартнома имзолаган футболчи ёзда "Камп Ноу" келиб қўшилади.

«Месси билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлаётганимдан ҳайратдаман. Бу лаҳзаларни интизорлик билан кутяпман. Назаримда, у барча замонларнинг буюк футболчиси. Унга таъриф бериш қийин. Ўйлайманки, у мукаммал футболчи.

У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам барча ишни амалга оширишга қодир. У кўп вазиятлар яратади. Унинг чап оёғига гап йўқ. У жуда ақлли. Бутунлай бошқа даража», – деди де Йонг.

Ўхшаш янгиликлар